Қайд этилишича, амалга оширилаётган ишлар халқаро рейтингларда ўз аксини кўрсатяпти.

Speedtest Global Index рейтинги натижаларида Ўзбекистон симли Интернет ресурсларининг юкланиш тезлиги бўйича – 40,16 Мбит/сек тезлик билан 182 та давлат ичида Арманистон, қўшни Қозоғистон, Туркия ва Озарбайжон давлатларини ортда қолдириб 86-ўринни эгаллади.

Британиянинг Cable.co.uk портали маълумотларига кўра, дунё рейтингида Ўзбекистон мобил интернет арзонлиги бўйича 21-ўринни, кенг полосали симли интернет арзонлиги бўйича 19-ўринни эгаллади.

БМТ Халқаро электр алоқа иттифоқининг 2021 йилги ҳисоботига кўра, Ўзбекистон кенг полосали мобил интернет нархлари бўйича БМТнинг 2 фоизлик кўрсаткичини бажарган 4 давлат қаторидан жой олди.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзбектелеком" АК ахборот хизмати раҳбари Темур Мамажонов маълум қилди.