Шу йилнинг апрель ойида 27 ёшли Мирзаҳаким М. 43 ёшли Фаррух M.дан 47 нафар фуқарони умра сафарига жўнатишда ёрдам беришни ваъда қилиб, бунинг учун жами 55.250 АҚШ доллари олган.
Бироқ эркак ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Бу ҳақда Миробод тумани ИИО ФМБга хабар келиб тушган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.