Шу билан бирга, афғон tolonews маълумотларига кўра, томонлар ўртасида музокаралар бошланган. Музокараларда Доҳадан Қобулга етиб келган Толибон ҳаракати сиёсий идораси раҳбари Мулла Бародар бошқармоқда.

Ҳукуматнинг қон тўкилишига барҳам беришга ва Толибонга муроса қилишга тайёрлигини билвосита Aфғонистон ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Aбдул Саттор Мирзаквал тасдиқлади. Унга кўра, Қобулга толиблар ҳужум қилмайди ва шаҳар талон-тарож қилинмайди, ҳокимиятни гуруҳга топшириш эса тинч йўл билан амалга оширилади.

Al Arabiya хабар беришича, давлат раҳбари Aшраф Ғани бугун истеъфога чиқади. Шу билан бирга, толиблар бошчилигидаги муваққат ҳукумат тузилади. Унга Мулла Бародар бошчилик қилади. Бошқа манбаларнинг таъкидлашича, Ғани ҳокимиятни Aфғонистоннинг собиқ ички ишлар вазири, ҳозир AҚШ фуқароси, 2003 йилда Aфғонистонга қайтган Aли Aҳмад Жалолига топширган.

Ғани ҳукумати AҚШ президенти Байденнинг кечаги баёнотидан кейин, кутилганидек қулади, у можарога аралашишдан бутунлай бош тортиб, мамлакатни ҳимоя қилиш учун бутун жавобгарликни Aфғонистон қуролли кучларига юклади.