Куни кеча, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаронинг юклари божхона назоратидан ўтказилганида оғзаки сўровда маълум қилинмаган, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, хорижда ишлаб чиқарилган ҳамда рақамли маркировка кодлари бўлмаган қиймати қайриб 144 миллион сўмлик 4 798 қути “VELO” номли тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди. 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликга мувофиқ жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон ҳудудига 10 қути миқдоридаги тамаки маҳсулотларини божсиз олиб киришлари белгиланган.