Сўнгги ойларда БМТ агентлиги дунёнинг айрим нуқталарида касалланиш ҳолатлари камайиб бораётган бўлсада, мамлакатлар ҳали ҳам ҳушёр бўлишлари ва аҳолининг энг заиф қатламларини эмлашга интилишлари кераклигини айтди.

«Жамоатчилик дунёнинг баъзи қисмларида пандемия тугади, деб ҳисобласада, бу дунё аҳолиси саломатлигига салбий ва чуқур таъсир кўрсатишда давом этаётган соғлиқни сақлаш ҳодисаси бўлиб қолмоқда», деди ЖССТ қўмитаси. Унда қайд этилишича, ҳафталик ўлим сони пандемия бошланганидан бери энг паст кўрсаткич бўлсада, бошқа вирусларга нисбатан юқорилигича қолмоқда.

ЖССТ Бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус журналистларга: «Ушбу пандемия бизни аввал ҳам ҳайратда қолдирган ва яна ажаблантириши мумкин», деди.