Ушбу жамғарма Президентимизнинг жорий йилнинг 12 ноябрь куни қабул қилинган “Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилган. Жамғармага:
- давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий этиш, бошқариш ҳамда ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини амалга оширишда ҳамкорликни таъминлаш;
- тиббий хизматлар стратегик хариди тизимини жорий этиш;
- Давлат бюджетидан кафолатланган пакетни молиялаштириш мақсадида ажратиладиган маблағларни тасарруф этиш;
- давлат тиббий суғуртасини барча ҳудудларда босқичма-босқич жорий этиш каби муҳим вазифалар юклатилган.