Бу Президентнинг «Ўзбекистонда Хитой Халқ Республикасининг Ляонинг педагогика университети филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорида (ПҚ–359-сон, 2026 йил 2 октябрь) белгиланди.

Қарорга кўра, Ляонинг педагогика университетининг Ўзбекистондаги филиали Хоразм вилоятида ташкил этилади.

Филиалда таълим жараёни 2026/2027 ўқув йилидан бошланади. Ўқитиш ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида олиб борилади.

Таълим кундузги ва муқобил таълим шаклларида ташкил этилади.

Шунингдек, 2030/2031 ўқув йилига қадар филиалга қабул қилинган талабалар ўқишнинг бутун даври давомида тўлиқ давлат гранти асосида таҳсил олади.

2030/2031 ўқув йилидан бошлаб эса қабул параметрларининг 30 фоизи давлат гранти асосида шакллантирилади.

Филиал талабаларининг амалиёти ўқув режаларига мувофиқ ҳудуддаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида, жумладан, дуал таълим асосида ташкил этилади.