19 февраль куни "Мен ғолиб" оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан бир қатор кўчалар вақтинча ёпилади.
Хусусан, соат 07:00 дан соат 09:30 гача:
➖"Халқлар дўстлиги" санъат саройи олди майдонидан Фурқат кўчаси бўйлаб Бешёғоч кўчаси кесишган жойигача,
➖Бешёғоч кўчаси бўйлаб Ислом Каримов кўчаси билан кесишган жойигача,
➖Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишган жойигача;
➖Амир Темур шоҳ кўчаси бўйлаб Амир Темур хиёбони айланма йўли бўйлаб Ислом Каримов кўчаси билан кесишган жойигача,
➖Ислом Каримов кўчаси бўйлаб "Халқлар дўстлиги" санъат саройи олди майдонигача бўлган кўчаларда автомобилларнинг ҳаракатланишига вақтинчалик чекловлар ўрнатилади.