Бугун, 3 июль куни соат 10:13 да Наманган вилояти Давлатобод тумани «Тўқувчи» МФЙ Косонсой кўчасида жойлашган автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчаси ҳудудида «Дамас» русумли автомобилда ёнғин юзага келган.
Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:18 да воқеа жойига етиб, ёнғин соат 10:19 да қуршаб олинган ва соат 10:23 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган йўқ, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.