Паттй Смит 1889 йилда Кентуккида болалар боғчаси тарбиячиси бўлганида, катта опаси Милдред билан болалар қўшиқлари устида ишлай бошлайди ва "Болалар боғчаси учун қўшиқлар" тўпламини яратади.

Тўпламдан ўша машҳур ва юртимизда ҳам болаларга ёшлигидан ўргатиладиган “Good Morning to All” композицияси ҳам ўрин олади.

 Бу даврда туғилган кунни нишонлаш ҳали урфга кирмаган, байрам торти эса 1850 йилда оммалашган еди. 1900-йилга келиб “Good Morning to All” қўшиғи матнига " Happy Birthday " деб ўзгартириш киритилади ва туғилган кунларда ижро этилади.

"Болалар боғчаси учун қўшиқлар " тўплами илк бор 1893 йилда Kleyton F. Sammy томонидан чоп этилади ва у китобдаги барча қўшиқлар муаллифлик ҳуқуқини ўзига расмийлаштиради.

1988 йилда “ “Warner Communications Inc.” компанияси қўшиққа бўлган муаллифлик ҳуқуқларига эгалик қилувчи “ “Birchtree, Ltd.” компаниясни 25 миллион долларга сотиб олади. Ушбу пулнинг ⅓ қисми айнан "Happy Birthday" қўшиғи муаллифлик ҳуқуқини сотиб олиш учун тўлангани маълум қилинади.

Қўшиққа бўлган муаллифлик ҳуқуқи суд ишигача WMG таркибига кирувчи Warner / Chappell Chappell Music Inc компаниясига тегишли бўлган.

Warner / Chappell компанияси " Happy Birthday " композициясини турли филм, реклама, мусиқий клипларда ишлатиш учун 1500 дан 50 000 долларгача ҳақ олади. Компания биргина шу қўшиқни ўзидан йилига тахминан 2 миллион доллар фойда кўради.

Aммо 2014 йилда бўлиб ўтган суд жараёнида қўшиқ умуммиллий мулкка айлангани аниқланади ва компаниясига ноқонуний йиғимларни қайтариш учун 14 миллион доллар компенсация тўлаш мажбурияти юкланади, дея хабар бермоқда Интеллектуал мулк агентлиги ахборот хизмати.