Актриса Дилдора Умарова фильмдаги роли ҳақида сўзлаб берди:

“Фильмдаги ролим ўзимга жуда ёқди. Салбий персонаж бўлса-да, кучли драматургик юки бор. Режиссёр анча талабчан, шунга қарамай, ижодий жамоа билан мароқ билан ишладик. Ўзим учун ҳам яна бир тажриба бўлди. 

“Аёл қалби” фильмидаги ижроимга баҳо бериш томошабинларга ҳавола. “Алпомиш” кинокартинасидан кейин илк бор катта ролда ўйнадим. Постановкачи режиссёр Жамилахон Пўлатова мени актриса сифатида янги қиррада кашф этдилар, деб айта оламан. Келгусида яна кўплаб кинолойиҳаларда ишлаш насиб қилсин. “Аёл қалби” фильми томошабинлар қалбидан жой олсин!”

Кинематография агентлиги Ахборот хизмати