Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бухоро вилоят кенгаши раиси ва партиядан сайланган вилоят кенгаши депутатлари бу тадбир ташаббускори бўлди.
Учрашув давомида хотин-қизларнинг яшаш шароити, бандлиги, фарзандларининг таълим олиши, тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятлари ҳамда бошқа долзарб ижтимоий-иқтисодий масалалар ўрганилди. Аниқланган муаммоли ҳолатлар жойида тингланиб, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда уларни бартараф этиш бўйича амалий чоралар белгиланди.
Партиянинг ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари билан тизимли мулоқот олиб боришга, фуқаролар муаммосини ўрганиб, уни ҳал қилишга қаратилган ташаббуслари бундан буён ҳам изчил давом эттирилади.