Маълум қилинишича, университет «Саноат энергетика гуруҳи» МЧЖ муассислигида 2022 йил 28 августда берилган 036721-сонли лицензия асосида фаолият юритиб келган.
Айни пайтда олий таълим муассасасида 12 та бакалавриат таълим йўналиши бўйича жами 451 нафар талаба таҳсил олмоқда.
Университетда юзага келган ташкилий ва молиявий ҳолатлар муносабати билан талабаларнинг ўқишини давом эттириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда вазирлик ишчи гуруҳи талабалар ва уларнинг ота-оналари билан бевосита учрашувлар ўтказиб, вазиятни ўрганган.
Ҳозирга қадар 352 нафар талабадан ўқишини бошқа олий таълим ташкилотида давом эттириш бўйича аризалар қабул қилинган.
Вазирлик ҳар бир талабанинг таълим олиш ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини таъминлаш, шунингдек, ўқиш жараёни узлуксиз давом этиши учун зарур чоралар кўрилаётганини маълум қилди.