Ватандошимиз, буюк аллома Имом Мотуридий “Таъвилот ал-Қуръон” асари 30-жузининг Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ўзбек тилига таржима қилиниши Мисрдаги йирик вактли матбуот нашрларидан бири эътиборини тортди.
Миср Араб Республикасидаги Ал-Азҳар университетининг “Ал-Азҳар овози” газетаси 2021 йил 3 ноябрда Имом Бухорий халкаро илмий- тадкикот маркази директори ўринбосари О.Мухаммадиевнинг “Таъвилот ал-Қуръон" асари бўйича яна бир муҳим тадқиқот” номли мақоласини эълон қилди.
Муаллиф макола аввалида Ўзбекистонда Президент Ш.Мирзиёев ташаббуси билан илгари сурилган Янги Ренессанс ғояси доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли тадбирлар турли жабҳаларда ўз самарасини бера бошлагани, муҳим ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар, айниқса, диний-маърифий соҳадаги хайрли ишлар бугун дунё ҳамжамиятининг эътирофига сазовор бўлаётгани, юртимиз аҳолисининг аксар қисмини ислом динига эътиқод қилиши ҳисобга олиниб, уларнинг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, масжидлар, диний таълим муассасалари сони оширилгани, буюк аждодларимизнинг бебаҳо илмий меросини ўрганиб, кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида илмий-тадқиқот марказлари ташкил қилинганини кайд этиб, Имом Бухорий халкаро илмий-тадкикот маркази олимлари томонидан аллома бобокалонимиз Абу Мансур Мотуридийнинг беназир асари – “Таъвилот ал-Қуръон” ўзбек тилига таржима қилинганини маълумот ўрнида келтирган.
Маколада шунингдек таржима жараёнлари ва унда эътибор каратилган жиҳатлар хусусида ҳам сўз юритилиб, мазкур илмий натижанинг юксак маънавий-маърифий киймати қайд этилган.
“Комил ишонч билан айтиш мумкинки, бу иш муқаддас динимизнинг тинчликпарварлик, маърифатпарварлик, ҳалоллик ва поклик каби гўзал жиҳатларини тарғиб қилиш ва жамиятда мустаҳкам қарор топтиришга хизмат қилади. Шу билан бирга, бу эзгу тадбир Имом Мотуридий мероси олдидаги бурчимизни оқлаш йўлидаги залворли қадам бўлди”, дейилади маколада.
“Ал-Азҳар овози” газетаси ислом оламининг нуфузли нашрларидан бири булиб, хафтада бир марота чоп этилади. Газетага Миср Араб Республикаси Бош имоми, “Ал-Азҳар” диний мажмуаси раҳбари, доктор Шайх Аҳмад Муҳаммад Тоййиб ҳомийлик килади.
Мисрнинг собиқ Бош имоми, марҳум Муҳаммад Саййид Тантовий томонидан асос солинган газета 1999 йилнинг октябрь ойидан буён нашр этиб келинмокда, дея хабар бермоқда Имом Бухорий халкаро илмий-тадкикот маркази матбуот хизмати.