Сўнгги кунларда "зангори ёқилғи"нинг кунлик истеъмоли 46 миллиондан 72 миллион куб метрга ошди;
2020 йил 22 ноябрь ҳолатига кўра, газ қувурларида меъёрий босимнинг пастлиги сабабли республика бўйича жами
175 418 хонадоннинг табиий газ босими меъёрдан пасайиши кузатилди;
ушбу ҳолатни мувофиқлаштириш учун кеча-ю кундуз ишловчи штаблар ташкил қилинди, 236 та тезкор авария-таъмирлаш гуруҳи шай ҳолатга келтирилган;
Суюлтирилган газни ишлаб чиқарувчи заводларидан ташиб келтириш учун махсус 33 та темир йўл вагонлари сотиб олинди, қўшимча 42 минг дона маиший газ баллонлари фойдаланиш учун тарқатилди. 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида мамлакат аҳолисига 455 минг тонна миқдорда суюлтирилган газ билан таъминланди. Бу эса мос равишда ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 минг тоннага кўплигини кўрсатади;
Совуқ кунларда истеъмолчиларнинг эҳтиёжини қондириш учун суюлтирилган газни ишлаб чиқариш заводларидан кунлик етказиб бериш миқдори 1400 тоннадан 2000 тоннага оширилди;
ўтган ой давомида турли хилдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчилар томонидан газ тармоқларига ноқонуний уланиш бўйича 185 та ҳолат аниқланиб, бу эса ўз навбатида айрим маҳалла, кўча, туман ва шаҳарларда аҳолини бир маромда табиий газ билан таъминлашга ўз салбий таъсирини кўрсатмасдан қолмади;
АСКУГ лойиҳаси доирасида бутун мамлакат бўйлаб 515 мингдан зиёд "ақлли" ҳисоблагичлар ўрнатилди ва бу ҳам харажатларни бир меъёрга келтириш ҳамда табиий газдан мақсадсиз фойдаланишларни аниқлаш имконини бермоқда.
“Ҳудгазгазтаъминот” АЖ тизимидаги диспетчерлик хизматлари томонидан авария-таъмирлаш гуруҳларни тезкор равишда носозликлар юзага келган жойларга юборилиши учун истеъмолчилардан 11-04, 71 200 08 04, 71 202 11 04 телефон рақамлари ҳамда "Facebook" ижтимоий тармоғидаги "Газ таъминоти муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари" ва "Коммуналка" ва бошқа жамоат гуруҳлари орқали қилган мурожаатларида аниқ маълумотларни тақдим этишларини сўраймиз.