Бугун 11 ноябрь Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Халқаро пресс-клуб, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўрмон хўжалиги агентлиги ташаббуси билан Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Журналистлар боғи” ташкил этилиб, кўчат экиш акцияси бўлиб ўтди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси барча журналистларни бир манзилда бирлаштирди. “Журналистлар боғи” номи билан обод бўлаётган яна бир манзилда
оммавий ахборот воситалари вакиллари, давлат ва нодавлат телерадиоканаллар, шу жумладан, веб-сайтлар, блогерлар иштирок этишди.
Гуличеҳра ДУРДИЕВА,
"Янги Ўзбекистон" мухбири