Унга кўра 3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача миқдорда инвестициялар киритган махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари фойда солиғидан 3 йил муддатга озод этилади.
— 5 миллион АҚШ долларидан 15 миллион АҚШ долларигача миқдорда — 5 йил муддатга;
— 15 миллион АҚШ доллари ва ундан юқори миқдорда инвестициялар киритилганда эса 10 йил муддатга фойда солиғидан озод этилади.
Ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга Президентнинг 2021 йил 14 сентябрдаги "Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5243-сон қароридаги вазифалар ва эркин иқтисодий зоналарнинг 100 дан ортиқ иштирокчилари мурожаатлари асос бўлган.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди, деб ёзади депутат Расул Кушербаев ўзининг телеграм каналида.