“Clinical Infectious Diseases» журналининг маълумот беришича, SARS-CoV-2 коронавируси одам терисида грипп вирусига қараганда беш баравар узоқроқ фаоллигини сақлаб қолади.
Киото префектураси университети олимлари томонидан яратилган модель одам терисида патогенларни хавфсиз клиник синовдан ўтказиш имконини беради.
Маълум бўлишича, иккала вирус ҳам темир, шиша ёки пластикдан кўра терида тезроқ фаоллигини йўқотаркан. Одам терисида SARS-CoV-2 вируси ўртача 9,04 соат, IAV вируси эса 1,82 соатгача фаоллигини сақлаб қолади.
Тадқиқотчилар, шунингдек, дезинфекция одам терисидаги иккала вирус зарраларини ҳам бир хил бартараф этишини исботлашди.