Таъкидланишича, бугун, эрта Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, Туркманистон ҳудудидан нам ва илиқ ҳаво кириб келишида фақат Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларининг баъзи жойларида кучсиз ёмғир ёғади.
Шимолда ва чўл ҳудудларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 7-12 даражагача илиқ, баъзи жойларда 15 даражача илиқ бўлади.
28 декабрь куни нам ҳаво массаси жанубий вилоятлардан республиканинг марказий ҳудудларига силжийди.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ–3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ атрофида бўлади.
29–30 декабрь кунлари республика бўйича ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ – 3 даража илиқ атрофида бўлади, кундузи ҳарорат 2–7 даража илиқ бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларда туман тушади.
Ушбу ҳафтада тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.