Миллий ҳаво сифати индекси бўйича эса ҳаво сифати асосан «сариқ» даражада бўлиши эҳтимоли бор.

Қайд этилишича, ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилиб борилмоқда.

Тунда ҳаво ҳароратининг пасайиши, шамолнинг сустлиги ва кучли ҳарорат инверсияси атмосферанинг қуйи қатламларида ҳаво алмашинувини чеклайди. Натижада PM2.5 ва PM10 майда заррачалари ер юзасига яқин қатламда тўпланиб, уларнинг миқдори вақтинча ортиши мумкин.

Тонгдан бошлаб ҳарорат инверсияси заифлашиши билан ҳаво сифати аста-секин яхшиланиши кутилмоқда. Бироқ эрталабки соатларда айрим ҳудудларда ҳаво сифати халқаро AQI бўйича «сезгир гуруҳлар учун ноқулай» даражада сақланиб қолиши мумкин.

Бундай шароитда болалар, кексалар, шунингдек, нафас олиш ва юрак-қон томир тизими касалликлари бўлган кишиларга очиқ ҳавода узоқ вақт бўлишни чеклаш тавсия этилади.