Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари, М.Ахмедова, фаол онахонлар, тадбиркорлар иштирокида бўлиб ўтган бу тадбир жуда қизғин ўтди.
Хотин-қизлар орасида маънавий-маърифий ишларни олиб бориш, турли хил ғоялар таъсирига тушиб қолган ва йўлдан адашган аёллар, шу билан бирга маҳалладаги низоли оилалар билан якка тартибда ишлаш мақсадида 50 нафар фаол аёллардан тузилган тарғибот гуруҳи аъзолари билан суҳбат ташкил этилди. Шунингдек, санъатсевар қорақалпоқ қизлари томонидан ижро этилган халқ қўшиқлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Айниқса, “Кызлар сейили” қўшиғини йиғилганлар завқ билан бирга куйлашди.
Тарғибот гуруҳи фаолияти баҳоланиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлари билан алоқалар бўйича ўринбосари Э.Дурдиевнинг фахрий ёрлиғи ва “Қарақалпақстан” номли китоб совға қилинди.
Шунингдек, тадбир доирасида тадбиркор аёлларимизнинг ўз қўллари билан яратган турли кийимлар кўргазмаси ташкил этилди.