Маълумот учун, Хитой давлати томонидан “5-9-синфларда чет тили ва информатика фанларини ўқитиш сифатини ошириш” лойиҳасининг 2-босқичи доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига Хитой Халқ Республикаси томонидан 12 миллион АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари ажратилган.
Грант маблағлари Республикамиздаги 1303 та умумтаълим мактабларига жами 20 848 дона ўқув компьютерлар етказиб бериш учун йўналтирилган ва айни вақтда мактаблар мазкур қурилма тўпламлари билан босқичма-босқич таъминланмоқда.
Ўқув компьютер синфлари тўпламларидан компьютер ўқув ускуналарига эҳтиёжи мавжуд бўлган умумтаълим мактабларида чет тили ва информатика фанларини мукаммал ўргатиш учун дарс жараёнида ҳамда дарсдан ташқари ташкил этиладиган тўгаракларда доимий фойдаланилади.
Хитой Халқ Республикасидан Ўзбекистонга ташриф буюрган мутахассислар жойларда компьютер ўқув ускуналарини сифатли ўрнатиш ишларини амалга оширишлари кўзда тутилган.