Унда “G.b.” МЧЖнинг ёлланма ишчиси С.Қ. МЧЖга Зафаробод тумани ҳудудидан ажратилган 40 гектар сувли ер майдонини фуқаро А.га фирибгарлик йўли билан ҳар бир гектарини 5 млн сўмдан жами 200 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 160 млн сўмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.