Киритилган қўшимчаларга кўра, темир йўл транспорти ва метрополитенда ҳаракат ва ташиш хавфсизлиги талабларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.
Эндиликда, мазкур ҳуқуқбузарлик мансабдор шахслар ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, темир йўл транспорти ва метрополитенда ҳаракат ва ташиш хавфсизлиги бузилиши билан боғлиқ ҳодиса, у ҳақидаги маълумотларни қасддан яшириш мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши назарда тутилган.
Бундан ташқари, автомобиль транспортида тегишли гувоҳнома ёнида бўлмаган ҳолда йўловчи ташиш, йўл ҳақи тарифларини ошириш, мунтазам йўналиш бўйича тасдиқланган қатнов жадвалига амал қилмаслик, тасдиқланган йўналиш схемасидан четга чиқиш БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.