Унда Ўзбекистоннинг турли вилоятлари - Бухоро, Самарқанд, Наманган, Тошкент вилояти рассомлари тасвирий санъатнинг турли йўналишлари - рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик асарларини томошабинлар эътиборига тақдим этишди.

Ўзбекистон  Бадиий академияси академиклари - Владимир Бурмакин, Янис Салпинкиди, Алишер Мирзо, Файзулла Ахмадалиев, Ғофур Қодировлар ўз услубий йўналишларига содиқ қолган ҳолда, ўзларининг профессионал маҳоратларини юқори сифатларини яна бир бор намойиш қилдилар. 

Кўргазмада, шунингдек, ижодий изланишда бўлган мамлакатимизнинг ёш рассом вакилларидан - Дилшод Ваҳобов, Рушана Алимова, Маржона Турабекова, Азиз Тешабоевлар санъатнинг турли соҳаларида эришилган ютуқларни трансформация ва таҳлил қилиб яратган асарлари намойиш этилмоқда.