Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ва ҳамкор банклар иштирокидаги бу тадбир қорақалпоғистонлик фермерлар учун катта тажриба мактабига айланди.
Фермерлар нималарни ўрганишди?
Аризаларни тўғри тайёрлаш: чорвадорлар грант ва кредит олиш учун лойиҳаларни қандай тўғри расмийлаштириш ва йўл қўйиладиган хатоларни қандай бартараф этишни ўрганишди.
Реал тажриба: аввал лойиҳа ёрдамида ўз хўжалигини кенгайтирган фермерлар эришган ютуқлари ва дуч келган қийинчиликлари билан ўртоқлашдилар.
Амалий машғулотлар: иштирокчилар ўз лойиҳаларини мутахассислар билан биргаликда ишлаб чиқишди ва банклардан керакли эксперт тавсияларини олишди.
Семинар нафақат билим бериш, балки фермерлар, банклар ва уюшмалар ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатиш ҳамда ҳамкорликни янада жонлантириш учун қулай майдон бўлди.