Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 15,6 фоизга ўсган.

Импорт таркибида энг катта улуш машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари (33,9 фоиз), саноат товарлари (15,9 фоиз) ҳамда кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар (12,3 фоиз) ҳисобига тўғри келади.

Импорт таркиби қуйидагича:

  • Машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари — 11,2 млрд доллар (33,9 %)
  • Саноат товарлари — 5,3 млрд доллар (15,9 %)
  • Кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар — 4,1 млрд доллар (12,3 %)
  • Хизматлар — 3,6 млрд доллар (11 %)
  • Озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар — 3,1 млрд доллар (9,3 %)
  • Минерал ёқилғи, мойлаш материаллари ва шунга ўхшаш — 2,6 млрд доллар (7,9 %)
  • Турли хил тайёр буюмлар — 1,2 млрд доллар (3,7 %)
  • Ноозиқ-овқат хомашё (ёқилғидан ташқари) — 1,1 млрд доллар (3,3 %)
  • Ҳайвон ва ўсимликлар мойлари (ёғлари), ёғлар ва мумлар — 387,5 млн доллар (1,2 %)
  • Ичимликлар ва тамаки — 251 млн доллар (0,8 %)
  • Бошқа товарлар — 229,7 млн доллар (0,7 %)