Бу халқаро тадбирнинг бир қисми 16 ноябрь куни Паркент туманида бўлиб ўтиши режалаштирилганди.
Ҳар 10 йилда бир марта ўтказиладиган тадбирда мамлакатимизда эришилган ютуқлар ва мактабгача таълимни ривожлантириш моделини намойиш этиш, энг яхши тажрибаларни алмашиш имкони бўлади.
Дунёнинг 200 дан ортиқ давлатидан 1500 вакил ва ЮНEСКО Котибияти аъзолари иштирок этиб, уларнинг 50 нафари туманимиз тажрибасини ўрганишади.
Меҳмонларда "Санганак", "Бозорбоши" маҳалласида ташкил этилган “Ақлвой” мобиль боғча фаолияти, эришилган ютуқлар билан яқиндан танишиш истаги бор.
Шу муносабат билан вилоят прокурори Ш.Раҳимов, ҳоким Ш.Шоаҳмедов, прокурор Ш.Акбаров мазкур ҳудудга боришди.
Халқаро конференциянинг туманимизда ўтадиган қисмини юқори савияда ташкиллаштириш учун йўл харитасини ишлаб чиқишди.