Кеча, 16 октябрь куни А-373 "Тошкент-Ўш" автомобил йўлининг 223 кмда “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланган, ISUZU русумли юк автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилганлиги сабабли йўлнинг қарама-қарши йўналиши орқали пастки жарликка тушиб кетган.    

Воқеа жойига, ФВВнинг "Қамчиқ" Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарувчилари зудлик билан етиб бориб, жарликка тушган юк машинасини махсус техникалар ёрдамида чиқариб олган.  

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ISUZU ҳайдовчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, Ангрен марказий шифохонасига юборилган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.