2023 йил 16 январь куни тахминан соат 22:00лар чамасида Қарши шаҳар “Насаф” МФЙ ҳудудида жойлашган “Оргинал” савдо мажмуаси рўпарасида Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро Ф.У. пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган вақтида номаълум автомашина уни уриб юбориб ҳодиса содир бўлган жойдан кетиб қолган.

Ҳодисада тан жароҳати олган фуқаро Ф.У. шифохонага ётқизилди.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Касби туманида яшовчи фуқаро Н.М. бошқарувида бўлган “Нексия-3” русумли автотранспорт воситасида содир қилгани аниқланди.

Ҳозирда ушбу ЙТҲ юзасидан тегишли экспертизалар тайинланган бўлиб, терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда