Бу ҳақда Hypertension журналида чоп этилган мақолада айтилган.

Мутахассислар турли хил ҳудудларда яшовчи 54 минг кишини қамраб олган 24 та тадқиқотни таҳлил қилди. Улар қон босими фарқлари билан ўн йил ичида қон томири  ва юрак хуружи туфайли юз берган ўлим ҳолати сонини таққослади.

Натижада юрак-қон томир касалликлари ва улардан вафот этиш хавфи билан чап ҳамда ўнг қўллардаги қон босимининг фарқи ўртасидаги боғлиқликни аниқланди.

Шундай қилиб, беш миллиметр симобдан юқори бўлган фарқ юрак-қон томир касалликларининг оғир оқибатидан хабар бериши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Шу билан бирга, ҳатто бир миллиметр симобнинг фарқи касалликларга чалиниш хавфини бир фоизга оширади. Таъкидланишича, бу шифокорларга юрак-қон томир касалликларининг бирламчи профилактикаси тўғрисида қарор қабул қилишда ёрдам бериши мумкин.