Мазкур ҳудудда 7 та 5 қаватдан иборат уй-жой қурган «Косон Саноат Монтаж» МЧЖ жами 140 та хонадоннинг 15 тасини кам таъминланган оилаларга совға қилди.
Янги уй эгалари саховатпеша инсонлардан мамнун. Фирма раҳбари ҳам бу қилган яхшилигини Президентимизни тадбиркорларга яратиб бераётган имтиёз ва шароитларига жавоб эканини, келажакда яна шундай саховат тадбирларини ташкил этишдан тўхтамаслигини билдирди.
Бу ҳақида Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.