Бугун Урганч шаҳрида жойлашган Ал-Беруний кўчасидан Олимпия захиралари коллежигача бўлган 3 км масофада Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон триатлон ва енгил атлетика федерациялари, Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамда бир қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида «Янги нафас» спорт ва ижтимоий ҳаракати доирасида «Save Aral» югуриш марафони бўлиб ўтди.

Марафоннинг Урганч шаҳар босқичида 2003-2004 йилларда туғилган ва ундан катта ёшдаги ўғил-қизлар ҳамда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аҳоли вакиллари ҳамда ҳарбийлар иштирок этишди.

Юқори савияда ташкил этилган «Save Aral» югуриш марафонида ғолиб ва совриндорлар қуйидагича кўриниш олди:

2003-2004 йилларда туғилган ёшлар

Ўсмирлар:

1. Исломжон Исмоилов

2. Жавоҳир Маматқулов

3. Фирдавс Ахматжонов

Қизлар:

1. Шоҳида Саидова

2. Арофат Имомалиева

3. Мадинабону Тўлёнова

Катта ёшдаги спортчилар ўртасида

Эркаклар:

1. Абдулазиз Тиллаев

2. Бахтиёр Рустамов

3. Жаҳонгир Эшомқулов

Аёллар:

1. Гулруҳ Одилова

2. Нилуфар Мадаминова

3. Ойгул Иномжонова

«Энг ёши катта иштирокчи» номинациясида:

Марат Қосимов.

«Энг ёш иштирокчи» номинациясида:

Нурали Шарипов

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар, шунингдек фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва қимматбаҳо эсталик совғалари билан тақдирланишди.