Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур фильмда давлатимиз раҳбарининг ёшлар сиёсатида амалга оширган ислоҳотлари ҳақида сўз боради.

Сўнгги йилларда ёшларнинг, айниқса, чекка ҳудудлардаги ёшларнинг ҳаётида қандай ўзгаришлар бўлди? Уларнинг қайси муаммолари ечилди ва қайси бирлари сақланиб қолмоқда...  "Стратегик куч"  фильмидан шу каби саволларга жавоб олиш мумкин. 

Фильмда қатор йўналишлар каби ёш кадрлар захирасини шакллантириш, соҳада амалга оширилган ислоҳотлар, ёш раҳбарларнинг давлат бошқарувига янги куч бўлиб кириб келиши ҳақида ҳам сўз боради.

 Мамлакатимизнинг олтин фонди, стратегик кучи, қудратли тўлқини бўлган ёшлар ҳақидаги фильмни ушбу ҳавола орқали томоша қилиб, соҳага оид фикр-мулоҳазаларингизни қолдиришингиз мумкин.