Қашқадарё вилояти Касби туманида яшовчи 1988 й.т., фуқаро С.Ф. ариза билан мурожаат қилиб, телеграм мессенжери орқали таклиф қилинган "Агробанк фоизсиз кредитлар“ сарлавҳали гуруҳга кириб, ундаги эълон бўйича онлайн кредит олмоқчи бўлиб, банк карта маълумотларини зарарли ҳаволага киритгани, шундан сўнг унинг банк картасидаги жами 2.300.000 сўм миқдордаги пуллар номаълум шахс томонидан ечиб олинганини маълум қилиб, қонуний чора кўришни сўраган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Қашқадарё вилояти Касби туманида яшовчи, университет талабаси, 2002 й.т., М.М. содир этганлиги аниқланган ва унинг бошқа жиноий қилмишлари фош этилган.
Ҳолат бўйича, Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази.