Ушбу оммавий спорт тадбирида нафақат юртимизнинг деярли барча ҳудудларидан келган моҳир полвонлар, балки қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатларидан ҳам кўплаб маҳоратли чавандозлар иштирок этишди.

Умумий 30 маррадан иборат ушбу мусобақада энг чаққон, эпчил ва кучли чавандозлар қимматбаҳо совринлар ҳамда пул мукофотларига эга бўлишди.

Улоқ-кўпкари мусобақасида Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан қўйилган бош соврин – “Cobalt” автомобили учун кечган беллашувлар ҳам ўта муросасиз кечди. Якунда пайариқлик моҳир чавандоз, мухлислар орасида "Тайсон" лақаби билан танилган Ихтиёр полвон Толипов улоқни белгиланган маррага олиб келиб ташлади ва бош совринни қўлга киритди.