Эроннинг Qeshm Air авиакомпанияси Теҳрон ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда.

9 август куни Теҳрон — Тошкент — Теҳрон йўналиши бўйича биринчи мунтазам йўловчи рейси амалга оширилиши режалаштирилган. Рейслар ҳафтасига бир марта — чоршанба кунлари шинам Airbus А320 самолётларида амалга оширилиши кутилмоқда.

Qeshm Air — штаб-квартираси Теҳронда жойлашган Эрон авиакомпанияси бўлиб, 1993 йилда ташкил этилган ҳамда маҳаллий ва халқаро йўловчи рейсларини, шунингдек, чартер рейсларини амалга оширади.