В.Норов Элчининг лавозимига тайинлангани муносабати билан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олар экан, унга юксак ва масъулиятли лавозимида муваффақият тилади.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Ветнам муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Томонлар сиёсий, савдо-инвестициявий, маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни янада фаоллаштиришга тайёр экани тасдиқланди.
Учрашув дўстона ва ўзаро ишонч руҳида ўтгани қайд этилиб, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар орқали икки мамлакат халқлари фаровонлиги йўлида ҳамкорлик янада ривожланишига ишонч билдирилди.