Оғирлиги 316 тонна бўлган 42 та контейнер ортилган биринчи поезд 13 апрел куни Сиан шаҳридан жўнаб кетди.
Спорт анжомлари, кийим-кечак ва кўрпа-тўшак каби товарлар ортилган янги йўналишдаги биринчи контейнер поезди 11300 км масофани Қозоғистон, Озарбайжон, Руминия, Венгрия, Словакия, Чехия давлатлари орқали босиб ўтиб, Германиянинг Мангейм шаҳрига етиб боради.
Ушбу янги йўналишдаги контейнер поездларининг ишга туширилиши транспорт самарадорлигини ошириб, корхоналарга транспорт харажатларини камайтириш имконини бериши кутилмоқда. Бу ҳақида "Ўзтемирйўлконтейнер" АЖ хабар бермоқда