Давлат молиявий назорати департаменти 2021 йил биринчи яримйилликда бюджет интизомига риоя этилиши ва бюджет маблағларнинг мақсадли фойдаланилиши юзасидан назорат тадбири ўтказган.

Маҳаллий бюджетлар маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида жами 290 млрд сўм миқдорида, жумладан Хоразм вилоятида 8,7 млрд сўм молиявий қонунбузилиш ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар аниқланган.