ЖССТнинг навбатдаги ҳисоботига кўра, сўнгги тўрт ҳафта ичида энг кўп беморлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди: 

— Хитой — 11,4 миллион, 
— Япония — 3,2 миллион, 
— АҚШ — 1,5 миллион, 
— Жанубий Корея — 1 миллион.
— Бразилия — 460 минг.

Энг кўп ўлим ҳолатлари рўйхатга олинган давлатлар:

— Хитой — 62 759,
— АҚШ — 14 625, 
— Япония — 10 122, 
— Буюк Британия — 3 137,
— Бразилия — 2 889.

Шундан келиб чиқиб, ЖССТ аҳолига тўлиқ босқичда ва бустер дозада эмланишни тавсия этмоқда, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.