Бугун Бухорода IV Ёш лидерлар форумининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

 Мазкур форум ёшларнинг лидерлик қобилиятларини ва шахсий ривожланиш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида фан, таълим, тадбиркорлик, санъат ва маданият, спорт, медиа йўналишлари бўйича ташкил этилди. 

Тадбир доирасида Бухоро шаҳри туркийзабон давлатлар ичида “Биринчи туркий дунё ёшлар ташаббуслари пойтахти” деб эълон қилинди.

Бизни қувонтирган жиҳати, анжуманда кўплаб ёш журналистлар ҳам иштирок этишмоқда.