Бунда компьютер ўйинлари марказлари фаолиятида қуйидаги санитария-эпидемиологик қоидаларга қатъий риоя қилиниши белгилаб қўйилди:

•фукароларни алоҳида, бир-биридан ажратилган ҳолда, столлар оралиғида ижтимоий масофани таъминлаган ҳолда жойлаштириш;

•ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши;

•ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37 С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда объектга киритмаслик чораларини кўриш;

•ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш каби қатор санитария талабларига риоя қилиниши белгилаб қўйилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.