Унга кўра, Тошкент шаҳрида 1 кг палов тайёрлаш учун 115 491 сўмлик бозорлик қилиш керак. Фарғонада ҳам масаллиқлар қиймати деярли шунча: 114 890 сўм. Қорақалпоғистонда эса 1 кило ош дамлаш энг арзон – 97 727 сўмга тушади.
Бир килограмм паловнинг ҳудудлар кесимида ҳисобланган қийматлари қуйидаги кўринишга эга бўлди (2025 йил декабрь ойи учун):
- Қорақалпоғистон Р. – 97 727 сўм
- Андижон вилояти – 105 336 сўм
- Бухоро вилояти – 107 175 сўм
- Жиззах вилояти – 109 017 сўм
- Қашқадарё вилояти – 111 093 сўм
- Навоий вилояти – 109 169 сўм
- Наманган вилояти – 108 030 сўм
- Самарқанд вилояти – 112 222 сўм
- Сурхондарё вилояти – 111 002 сўм
- Сирдарё вилояти – 103 696 сўм
- Тошкент вилояти – 111 857 сўм
- Фарғона вилояти – 114 890 сўм
- Хоразм вилояти – 106 527 сўм
- Тошкент шаҳри – 115 491 сўм
Бир килограмм палов учун керакли маҳсулотлар:
- кунгабоқар ёғи – 0,3 л
- пиёз – 300 гр
- мол гўшти – 700 гр
- сабзи – 1 кг
- гуруч – 1 кг
- нўхат – 100 гр
- зира – 10 гр
- ош тузи – 20 гр
Эслатиб ўтамиз, юқоридаги рақамлар ҳудудларда сотилаётган бир килограмм паловнинг нархига тўғри келмайди. Уларда палов тайёрлаш ва бошқа хизматлар ҳақи ҳам қўшиб ҳисобланади.