Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ушбу маълумотларга расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, транспорт воситалари ойнасининг тусини ўзгартириш тартиби Vazirlar Mahkamasining 547-son qarori билан белгиланган. Мазкур қарорга кўра, ҳозирги кунда рухсатнома базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз баравари — 3 296 000 сўм эвазига берилади.

ЙҲХХ вакили таъкидлашича, мазкур тартибда ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган. Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган 412 000 сўм ҳақидаги хабарлар асоссиз ва ёлғон ҳисобланади.

Шунингдек, қайд этилганидек, агар “тонировка” рухсатномаси бўйича қонунчиликка ўзгартиш киритилса, бу ҳақда албатта расмий манбалар орқали тўлиқ ва аниқ маълумот берилади.

Фуқаролардан эса текширилмаган ва асоссиз хабарларни тарқатмаслик сўралди.