Бунинг учун талаба давлат ОТМларида ўқиётган бўлиши керак.

Бунда пулни тўлаш қуйидагича бажарилади:

- Тошкент шаҳрида ижарада турадиганлар учун БҲМнинг 1 бараварида яъни 245 минг сўм тўланади.

- Қолган ҳудудларда яшаётган талабалр учун БҲМнинг 0,5 баравари миқдорида яъни 122 500 сўм пул давлат томонидан берилади.

Шунингдек, талаба яшаётган уйида ижара ҳуқуқи асосида (шартнома билан) яшаётган бўлиши лозим.

Ҳозирча жами 60 фоиз талабанинг 50 фоиз ижара пули қопланади, дейилган вазирлик берган маълумотда.