Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Бош прокуратуранинг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида навбатдаги тезкор тадбир амалга оширилди.
Бектемир туманида ўтказилган тезкор тадбирда тумандаги яшаш хонандонлардан бири белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, мазкур хонадонда қонуний олиб кирилганлиги ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, шунингдек рақамли маркировка кодлари бўлмаган 4 минг 440 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди ҳамда далилий ашё сифатида олиб қўйилди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур тамаки маҳсулотларининг қиймати 84 млн. 360 минг сўмни ташкил этмоқда.
Рақамларга мурожжат қилсак, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бошқарма ходимлари томонидан 14 та ҳолатда 1 млрд. 398 млн.сўмлик 133 минг 40 қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланувига чек қўйилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.