МИБ Термиз шаҳар бўлими иш юритувига қабул қилинган ижро ҳужжатига кўра, акциз маркаси мавжуд бўлмаган тамаки маҳсулотларини Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний олиб кирилаётганида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ушлаб қолган.
Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судининг ижро варақасига асосан мамлакатимизга ғайриқонуний олиб киришга уринилган бу маҳсулот ашёвий далил, деб топилиб, 1 миллиард сўмлик 27 минг қути “ESSE CHANGE” номли тамакини йўқ қилиш белгиланган.
Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими томонидан ижро ҳаракатлари тайинланиб, ҳамкор ташкилотлар иштирокида аҳоли яшаш манзилидан узоқдаги махсус чиқинди полигонида ёқиб юбориш йўли билан зарарсизлантирилди. Шунингдек, мазкур суднинг ижро ҳужжатига асосан ашёвий далил сифатида олинган сохта икки минг АҚШ доллари купюралари холислар иштирокида йўқ қилинди.