Қуйидаги тартиб жорий этилади:

-кўчма цирклар томонидан ўтказиладиган томоша тадбирларига оммавий тадбир ўтказиш учун рухсатнома олиш талаб этилмайди, бунда тадбир ўтказиш жойи ва вақти тўғрисида ички ишлар органлари камида 10 кун олдин ёзма равишда хабардор қилинади;

-ички ишлар органлари, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги органлари мазкур томоша тадбирларида жамоат тартиби ва ёнғин хавфсизлигини тўлов ундирилмаган ҳолда таъминлайди;

-давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги маданият ва истироҳат боғлари, спорт иншоотлари, сайилгоҳлар ва бошқа очиқ ҳудудларда кўчма цирклар томонидан томоша тадбирлари ўтказиш учун ижара ва бошқа турдаги тўловлар ундирилмайди;

-ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг номоддий маданий мерос объектларини (дорбоз, аския, лапар) асраш ва улардан фойдаланиш бўйича фаолиятидан олинган даромадларига солиқ солинмайди.