Хабарингиз бор, «Миллий ўқув дастури» доирасида баҳолаш компоненти халқаро тажрибалардан келиб чиқиб яратилган, мазкур компонентлар орасида «Баҳолаш» компоненти ҳам мавжуддир. Бироқ, янгиликни жорий қилиш муҳокамалар натижасида ўқитувчиларнинг фикрини ўрганган ҳолда амалга оширилишини маълум қиламиз.

Шундай экан, Халқ таълими вазирлиги 2021/2022 ўқув йилидан янги баҳолаш жорий қилиниши ҳақидаги хабарларнинг асоссиз эканлигини таъкидлаган ҳолда, барча синфларда ўқувчилар билимини баҳолаш анъанавий 5 балли шкалада амалга оширилишини билдиради.1 ва 2-синф ўқувчиларининг билимини баҳолаш тизими ўзгаргани йўқ.